Главная  /  Каталог товаров  /  А-БУПРО 25% н.кук.

А-БУПРО 25% н.кук.

А-БУПРО 25% н.кук.

A-БУПРО 25% н.кук.

Таъсир этувчи моддаси: бупрофезин 250 г/кг

Препарат шакли:  намланувчи кукун

A-БУПРО ноёб таъсир механизмига эга – у хитин синтезини тўхтатувчи бўлиб, тенгқанотлилар оиласига кирувчи зараркунандаларга (қалқондорлар, кокцидлар, оққанотлар, цикадаларга) контакт ва ичдан таъсир қилади. Бунинг натижасида препарат зараркунандаларни давомли (уч ҳафта ва кўпроқ) назорат қилади ва уйғунлашган ҳимоя тизимида ишлатишга мос келади. Ундан ташқари, A-БУПРОга ва бошқа синфларга мансуб препаратларга чапараста чидамлилик (кросс-чидамлилик) пайдо бўлмайди. Фойдали энтомофаглар ва чанглатувчиларнинг аксариятига заҳарли эмас. Фойдали энтомофаглар ва чанглатувчиларга нисбатан юқори даражада селективликка эга. Ҳар хил йиртқичларга (Euseius stipulates, Phytoseiulus persimilis, Cyrtorhinus lividipennis, Microvelia atrolineata, Lycosa pseudoannulata) ва паразитларга (Aphytis lingnanensis, Cales noacki, Encarsia Formosa, Paracentrobia andoi, Ephedrus japonicas) препаратнинг хавфи кам. A-БУПРОни оққанот сони эндигина кўпая бошлаган пайтда қўллаш тавсия қилинади. Иссиқхона оққанот билан зарарланиши даражаси юқори бўлганида етук зотларни назорат қилувчи препаратлар (пиретроидлар, фосфорорганик бирикмалар) билан бак аралашмаси шаклида қўллаш тавсия қилинади. A-БУПРОга кичик ёшдаги личинкалар жуда сезувчан. 

Экин тури Қайси зараркунандага қкарши иўлатилади  Сарф меъёри, кг ёки л/га  1 га ишлатиладиган суюқлик сарфи   10 л сув учун препарат сарфи ва майдони, гр ёки мл (сотих)
Иссиҳонадаги помидор Оқ қанот  0.5 1000 30 (1)